Ўтган ҳафтада вилоятда криминоген вазиятни жиловлаш ва содир этилган жиноятларни фош этишнинг аҳволи танқидий-таҳлил этилди
Қашқадарё
вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник
Абдувохид Исмоилов ҳузурида воҳада
ўтган ҳафтада жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош
этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган
ишлар муҳокамасига бағишланган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма
таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар-туман ички ишлар
бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, тезкор хизмат вакиллари
видеоселектор тарзида иштирок этди.
Кенг кўламли
йиғилишда бошқарма бошлиғи вилоятда криминоген вазиятни жиловлаш,
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош
этиш борасида амалга оширилган ишларни танқидий-таҳлил этди.
Вилоятда
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт
олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли мурожаатларни ўрганиб, муаммоларни
ҳал этиш, шаҳар-туманларда сектор ишчи гуруҳлари томонидан “маҳаллабай”,
“хонадонбай” ва “фуқаробай” ишларни амалга оширишда барча йўналишларда
аниқланган муаммоларни тезда бартараф этишда
сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ечимини топиш
ишлари ҳам таҳлил қилинди.
Кун
тартибидаги масалалар юзасидан тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига аниқ
вазифалар қўйилди.
Ички
ишлар органлари ходимлари ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини
сақлаш, осуда турмушга замин ҳозирлашда кенг жамоатчилик, айниқса, маҳаллий
ҳокимликлар, қишлоқ, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан
ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилиб, кун тартибидаги
масалалар ижроси назоратга олинди.