8 Октябр 2021 йил
573
Телефон ва пулларни яширин равишда ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди
Нишон туманида яшовчи Х.У ТИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, 2021 йилнинг 01 октябрь куни соат 16:00 ларда ўзига тегишли бўлган, Redmi Note 8 Pro русумли, 1 дона уяли қўл телефон аппаратини ва унинг муқоваси ичида бўлган 500 АҚШ долларини, Шаҳрисабз шаҳар “Хўжамуродбахши” МФЙда яшовчи М.Д яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган. Олиб борилган терговга қадар тезкор суриштирув ишлари давомида, мазкур жиноятни М.Д қилганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан М.Д. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.