17 Феврал 2024 йил 372

“Театр – ибрат масканидир”мавзусидаги навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилоят ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирокида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. “Театр – ибрат масканидир” мавзусидаги навбатдаги дарсда вилоят мусиқали драма театри актёри Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Саъдулла Қорабоев ҳамда Адабий бадиий бўлим бошлиғи Шодия Худойназарова маъруза қилди.

Дарсда ҳафта мобайнида дунёдаги ижтимоий-сиёсий вазият юзасидан Бошқарма ТҚХ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси, ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили маёр Шуҳратжон Боқиев ахборот берди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғига асосан навбатдаги махсус унвон олган ходимлар тақдирланди, ҳамда ИИВнинг тегишли буйруғига билан Ички ишлар органлари ходимларининг хорижий тилларни билиш даражаси бўйича сертификат олган ходимлар ҳам алоҳида эътироф этилиб тақдирланишди.


Text to speech