27 Март 2020 йил 782

ТАРҒИБОТ ВА ТАШВИҚОТ САМАРАСИ

Ноқонуний ўқ отар қуроли сақлаш жиноят. Буни кўпчилик яхши билади. Деҳқонобод туман ИИБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспектори лейтенант З.Сулаймонов томонидан қурол сақлаш қонун-қоидалари борасида олиб борилган тушунтириш ва тарғибот тадбирлари натижасида туманнинг “Қолувдор” МФЙда яшовчи И.Э. марҳум бобоси Арзи Шукуровдан  қолган бир дона бир нилли ўқотар ов қуролини 16 дона гильзалари билан ички ишлар бўлимига топширган.

Text to speech