26 Август 2021 йил
471
Тарғибот тадбирлари натижасида
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 14 август кунидаги муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи модда ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисиги 179-сонли буйруғи ҳамда ҳамда “Қурол” махсус профилактик тадбири давомида 2021 йил 19 август куни Деҳқонобод тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида, Деҳқонобод тумани “Ингичка” МФЙда яшовчи Э.Рузонов яшаш уйи эски ошхонасининг деворини бузаётган вақтида марҳум отаси (2010 йилда вафот этган) М.Рузановдан қолган 1 дона, 1 нилли,
16 калибрли, ишлаб чиқарилган йили ва рақами номаълум бўлган ўқ-отар ов қуролини ўз ихтиёри билан топширган.