Тарбиявий профилактик ҳафталиги
Билим олиш ва тарбияланишнинг эрта кечи бўлмайди. Машойихлар бежизга бешикдан қабргача илм изла дея таъкидлашмаган. Бу борадаги ишлар бошқа соҳалар қатори ички ишлар органларида ҳам мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБ ТВБСО ва ППХ ва ЖТСБ ППХ батальонида “Тарбиявий профилактик ҳафталиги” доирасида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчликни мустаҳкамлаш мақсадида бошқарма ММИ ва КБТХ ва “Фахрийлар кенгаши” фаоллари иштирокида профилактик йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар халққа садоқат билан хизмат қилиш, фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммоларига ечим топиш, кези келганда ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ички ишлар органлари ходимларининг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлашди. Қолаверса, турли интернет ўйинларининг салбий оқибатлари хусусида аниқ мисоллар асосида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берилди.
Бу борадаги ишлар вилоятнинг шаҳар-туманларида давом этмоқда