20 Май 2022 йил 242

Тарбияланувчиларга амалий машғулотлар кўрсатилди

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида вилоят ИИБ тасарруфидаги “Юлдузча” мактабгача таълим ташкилотида билан автомобил йўлларида, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш амалий-кўргазмали тарздаги машғулотларда кўрсатилди.
Ёшлигидан Йўл ҳаракати қоидаларини болалар онгига сингдириш ўз натижасини беради, албатта.

Text to speech