2 Август 2021 йил 585

Таҳлилий ва танқидий руҳда

Қашқадарё вилояти ИИБда жорий йилнинг биринчи ярмида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма соҳавий хизматлари раҳбарлари, шаҳар ва туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди. Йиғилишни бошқарма бошлиғи, полковник Ш.Сатволдиев очди.
Бошқарма бошлиғи ўз сўзида жорий йилнинг ўтган биринчи ярмида вилоятда жамоат тартибини сақлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва қарши курашиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганини таъкидлади. Ички ишлар идоралари ходимларининг фаолият давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш ҳам эътибордан четда қолмади.
Йиғилишда воҳада жиноятчиликнинг илдизига болта уриш ва унга қарши кураш, содир этилганларини изи совумай фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди. Бунда тизимнинг жиноят қидирув, профилактика, ЙҲХБ ва жамоат тартибини сақлаш, борасида соҳа раҳбарларининг ахбороти тингланди.
Вилоятда жиноятлар таҳлил этилганда маҳалла ҳудудида қасддан оғир тан шикасти етказиш, қасддан оғир тан шикасти етказиш, номусга тегиш, ўғирлик, талончилик, фирибгарлик, қасддан одам ўлдириш жиноятлар салмоғи юқорилиги, бундай ҳолатларнинг олдини олишда тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди. Воҳада жамоат тартибини сақлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, мол-мулк дахлсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди. Фаолиятда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига вазифалар қўйилди.
Ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлашда кенг жамоатчилик, айниқса маҳаллий ҳокимликлар, қишлоқ, маҳалла фаоллари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш таъкидлаб ўтилди. Ушбу жараёнда огоҳликни янада кенгроқ тарғиб этиб, халқ ишончини қозониш ва одамларни ҳаётдан рози қилиш учун хизмат қилиш бош вазифа бўлмоғи лозим. Бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар бўйича соҳавий хизматлар раҳбарлари вазифадор этилиб, масъулияти оширилди.
Кенгайтирилган йиғилишда хизмат давомида камчиликларга йўл қўйган соҳавий хизматларнинг айрим ходимлари фаолияти муҳокама этилиб, бириктирилган ҳудудида жиноятларнинг олдини олиб, хизматда муваффақиятга эришган бир гуруҳ профилактика инспекторларига ИИВ ўринбосарининг “Ташакурнома”си ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Кенгайтирилган йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Йиғилишда республика ИИВ ўринбосари, полковник Бекмурод Абдуллаев иштирок этди.

Text to speech