4 Март 2021 йил
543
ТАДБИР МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛМОҚДА
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ички ишлар органлари ходимлари қатор профилактик тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида бошқарма Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “Тиғ” профилактик тадбирининг мақсад ва моҳияти ҳам жиноятларни эрта аниқлаб, олдини олиш, қонунбузарликларнинг пайини қирқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.