30 Май 2022 йил 303

Сув насос ўғриси қўлга тушди

     Қарши шаҳар “Геолог” МФЙда жойлашган кўпқаватли 10а-уйда яшовчи П. М. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс уйнинг ертўласидан жами 5 дона сув насосини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Қарши шаҳар ИИОФМБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни шаҳарнинг 1-митти туманида яшовчи, муқаддам судланган А.В. содир этганлиги аниқланиб, ундан бир дона сув насоси далилий ашё сифатида олинган.
     Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИОФМБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech