15 Феврал 2025 йил
746
Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам!
Ҳар бир инсон ўз соғлиги учун аввало ўзи масъулдир! Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур хиёбони ва тарихий майдон кўчаси бўйлаб "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида юриш марафони ўтказилди. Марафонни шаҳар ҳокимлиги, шаҳар оила ва хотин қизлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, маданият ва спорт бўлимлари, олийгоҳлар жамоалари бошлаб беришди. Тадбир аввалида сўзга чиққанлар марафонни ўтказишдан асосий мақсад саломатликни асраш эканлигини билдиришди. Марафонда 1000 нафарга яқин иштирокчи белгиланган масофани босиб ўтиб,финишга етиб келишди.