15 Март 2023 йил 283

Шубҳали фуқаронинг ёнидан гиёҳванд модда топилди

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш, олиш, сақлаш қонунда тақиқланган. Аммо айрим шахслар буни яхши билса-да, мўмай даромад илинжида гиёҳванд моддалар савдосини кўзлаб, олиб юриш хатти-ҳаракатларини содир этмоқда. Жумладан, 2023 йилнинг 8 март куни тахминан соат 19.00 ларда бир фуқаронинг юриши шубҳали туюлганлиги сабабли, у Шаҳрисабз шаҳар, «Тутзор» МФЙда тўхтатилди.

Фуқаронинг Шаҳрисабз шаҳар ИИБ  ходимлари томонидан фуқаронинг чўнтаклари кўздан кечирилганда ёнидан 4 дона гугурт қутиларга жойланган марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.

Олинган марихуананинг оғирлиги 13,8 грамм тош босди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 орқали 273-моддаси  5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech