29 Апрел 2021 йил
745
Шахсига аниқлик киритилди
2021 йил 17 апрель куни Косон тумани, “Чироқчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Р-26” каналининг КА-3 постидаги сувдан ёши тахминан 35-40 ёшлар аторофидаги, осиё миллатига мансуб, аёл жинсли шахси номаълум мурда топилган. Ҳолати юзасидан, шахси номаълум мурданинг қўл бармоқ изи Қашқадарё вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимидаги автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими бўлган “Сонда” АДТТ ёрдамида текширилди.
Тадқиқотга кўра шахси номаълум мурда Қарши тумани, Талликўрон ҚФЙ, Говхона қишлоғида яшаган М.У. эканлиги аниқланди.