28 Июн 2021 йил
584
ШАҲРИСАБЗДА 95 ТУП КЎКНОРИ ТОПИЛДИ
2021 йил 16 июнь куни соат 17:00 ларда Шаҳрисабз тумани ИИБ ходимларини туманнинг “Қўшқанот” МФЙда яшовчи Х.Н. ҳовлисида гиёҳванд моддалар ўстираётгани ҳақидаги хабар манзилга йўналтирди. Х.Н.нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганда 18 туп каннабис ва 95 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга хилоф равишда экиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.