26 Май 2023 йил 320

Шаҳрисабз туман ИИБнинг замонавий типдаги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди

Қашқадарё вилоятида 57 та маҳалла фуқаролар йиғини, жумладан, 234 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи Шаҳрисабз туман ички ишлар бўлими маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Бинонинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Азизбек Икрамов, вилоят ҳокими Муротжон Азимов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳратжон Сатволдиев ва ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари, шахсий таркиб ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Азизбек Икрамов, вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов сўзга чиқиб, барча соҳалар қаторида ички ишлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, янги бино билан шахсий таркибни қутлашди.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ходимларга яратилаётган шарт-шароитларга муносиб хизмат қилиш, энг асосийси, соҳа ходимларининг аҳоли билан янада яқин ҳамкорлигини ташкил қилиб, халқчил профессионал тузилмага айлантириш бугунги кун талаби эканлигини таъкидлашди.

Шундан сўнг, тадбир меҳмонлари ва иштирокчилар томонидан бинонинг рамзий калити Шаҳрисабз туман ИИБ бошлиғига тантанали топширилиб, рамзий тасмалар кесилди.

Тадбир иштирокчилар бинони кўздан кечирар экан, замонавий барча талабларга жавоб берадиган, сўнг технологиялар билан жиҳозланган навбатчилик қисми, тергов, профилактика, шунингдек, соҳавий хизматлар ходимлари учун яратилган хизмат шароитларининг гувоҳи бўлишди.

Бўлим ҳудудида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси, спорт зал, автотранспорт воситаларини сақлаш биноси, ва хизмат итлари учун (вольер) бинолари мавжуд бўлим маъмурий биносида Ички ишлар органлари ходимларининг намунали хизмат олиб боришлари учун барча шарт-шароит ва қулайликларга эга 40 дан ортиқ хизмат хоналари, адвокатлар учун хоналар, сайёр судларни ўтказиш учун суд зали, “Маънавият ва маърифат хонаси” шунингдек, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида қишки спорт саройи ва ёзги майдончаси, воркуот, саф майдончаси, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишга мослаштирилган замонавий хизмат хоналари жойлашган.

Вазир ўринбосари ва меҳмонлар туман ИИБ биносини кўздан кечириш давомида ишларни ташкил этиш бўйича ўзининг тавсияларини бериб, ички ишлар бўлими ходимлари учун яратилган Ахборот-кутубхона маркази,  “Маънавият ва маърифат хонаси” билан яқиндан танишди.

Айни кезларда Шаҳрисабз туман ИИБ биносида ходимлар “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори асосида фуқароларга хизмат кўрсатишни бошлади.

Text to speech