18 Май 2020 йил
689
Шаҳрисабз шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этган шахс қўлга олиниб, қилган қилмишлари учун жиноий иш қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар “Қушховуз” МФЙда яшовчи М.М, 2019 йилнинг 10 февраль кунидан 2020 йил 6 февраль кунига қадар Шаҳрсиабз шаҳар “Қўшҳовуз” маҳалла фуқаролар йиғини котиби вазифасида ишлаб келиб, шу вақт оралиғида Шаҳрисабз тумани “Оқ олтин” МФЙда яшовчи К.И ва бошқаларга нафақа пулларини чиқариб беришни ваъда қилиб, ҳар бир фуқародан 300 минг сўмдан олиб, ўзгаларнинг жами 30.000.000 сўм пулларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан М.М.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 168-м. 3-қ “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.