22 Феврал 2022 йил
426
Сенаторлар Қарши тумани ИИБда бўлишди
Қашқадарё вилоятида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида амалга оширилган ишлар билан танишаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хавфсизлик ва мудофаа масалалари қўмитаси раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қарши туман ИИБда бўлиб, криминоген вазиятни ўрганди.
Воҳа маркази Қарши шаҳри атрофида жойлашган Қарши туманида жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, аҳоли гавжум тўпланадиган жойлар, бозорлар ва жамоат жойларида ўрнатилган видеокузатув мосламалари, жамоатчилик назорат масканлари фаолияти ўрганилиб, тегишли тавсия ва таклифлар берилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.