23 Декабр 2023 йил
674
Семинар тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳайъатининг 2023 йил 7
декабрдаги 9-ВҲ сонли йиғилиш баёни кенгайтирилган йиғилиш қарори ижросини
таъминлаш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳудуд
тажрибасини яратиш ва амалиётга жорий этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида
Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан Қарши шаҳар ИИО ФМБда тегишли
соҳавий хизматлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида семинар-тренинг бўлиб
ўтди.
Унда
жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон бераётган шароитларни
аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган семинар-тренингда иштирокчиларга
тегишли тавсия ва йўриқномлар берилиб, билим ва малакаси оширилди.