3 Октябр 2024 йил
911
Сектор раҳбарлари ва масъулларнинг фуқаролар учун навбатдаги оммавий қабули бўлиб ўтди
Туман марказидаги истироҳат
боғида туман ҳокими Шерзод Шокиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Деҳқонобод тумани Халқ қабулхонаси мутасаддилари,
тегишли соҳа масъуллари томонидан фуқаролар учун навбатдаги оммавий қабул
ўтказилди.
Сектор раҳбарлари томонидан
оммавий қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ва таклифлари тингланиб,
мурожаатлар ечими юзасидан масъулларга топшириқ ва мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.