22 Январ 2021 йил
633
Сайёр қабулда муаммолар ижобий ҳал этилди
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Ш.Алланазаров томонидан Қарши тумани "Сарой" МФЙда фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Қабул жараёнида, жами 14 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 5 таси тегишли ташкилотлар томонидан жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.