3 Июл 2025 йил
186
Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари А.Н.Сайфитдинов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарор ижроси борасида ҳудудларда амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.
Ўрганиш давомида “намунавий хавфсиз кўча”, “намунавий
хавфсиз йўлак”ларни ташкил этиш тадбирлари доирасида видеокузатув, юзни ва
авторақамларни таниб олувчи камералари, кўп қаватли уйларга замонавий домофон
комплекслари ўрнатиш ҳамда “ташвиш тугмалари” ўрнатилиши боғлиқ ишларни сифатли
ва қисқа муддатларда бажариш зарурлиги таъкидланди.