25 Сентябр 2024 йил 274

“Саломатлик куни” тадбири доирасида


Қашқадарё вилояти ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокорлари ИИВнинг 365-сонли буйруғи талаблари асосида “Саломатлик куни” тадбири доирасида ИИВ ЖИЭД 4-МММ ҳамда 35-манзил колонияси  ходимларини  чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. 

Тиббий кўрик давомида шахсий таркибга соғлом овқатланиш, спорт -  соғлик гарови  руҳий зўриқишларни олдини олиш,  ,  гипертония, мавсумий ринит, коксартроз,  бел умуртқалари остеохондрози касалликлари профилактикаси,  донорликнинг организм учун фойдали томонлари мавзуларида маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech