13 Август 2022 йил 389

Сайёр суд мажлиси

Шаҳрисабз туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назоратида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноий жазоларни ўтаётган назоратдаги шахслар билан мунтазам равишда профилактик ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, яқинда назоратдаги шахслар билан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари, суд томонидан тайинланган жазони ўташ тартиб-қоидаларига қатъий амал қилишлари юзасидан Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг раиси Ф.Чориев раислигида бўлиб ўтган сайёр судда тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Шаҳрисабз туман прокуратураси ва туман ИИБ тегишли соҳа хизмат ходимлари иштирокида бўлиб ўтган сайёр судда тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб келган А.Т. ва И.М. ларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари суднинг ажримига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Шунингдек, ушбу суд жараёнида содир қилган жиноятидан чин кўнгилдан қаттиқ пушаймонда бўлган, қилмишининг оқибатларини тушуниб етиб ахлоқан тузалиш йўлига кирган ва тайинланган жазони ўташ мажбурият ва чекловларига тўлиқ амал қилиб келаётган 3 нафар шахс шартли равишда озод этилди.

Text to speech