27 Январ 2023 йил 215

САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАРГА МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ КЎМАК БЕРИЛДИ

Мамлакатимизда фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларни кундалик турмуш тарзида учраётган маиший, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этиш мақсадида вилоят 3-сектори раҳбарияти томонидан жойларда сайёр қабуллар уюштирилмоқда. Ана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Исроил Химматов Деҳқонобод туманидаги 70-сонли ўрта мактабда сайёр қабул ўтказди. 

Сайёр қабулда аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланиш, кредит олиш, ўзини ўзи банд қилиш тўғрисидаги сўровлари тез фурсатларда ижобий ҳал этилётгани қайд этилди. Қабулда 13 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди. Шундан 8 нафар  фуқароларнинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Жумладан, 1 нафар хотин-қизга ўзини ўзи банд этиши учун тикув машинкаси берилган бўлса, 1 нафар фуқарога автомашина ювиш аппарати, 4 нафар фуқарога газ баллон, 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, яна 1 нафар фуқарога қулоқчин эшитиш мосламаси берилди. 

Эътиборли томони шундаки, маблағ ва вақт талаб этадиган 5 та мурожаат ижроси назоратга олиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech