Ўзбекистоннинг Малайзия ва Индонезиядаги элчихоналари билан ҳамкорликда ушбу давлатларда зиёрат туризми тарғиб қилинганлиги натижасида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар ҳамда Китоб туманларида Нақшбандия тариқатининг Олтин Силсила пирлари зиёратгоҳлари бўйлаб “Нақшбандия фестивали” зиёрат тадбири бошланди. Фестиваль доирасида ўтказиладиган зиёрат тадбирларини юқори савияда ташкил этиш, ташриф буюрувчи хорижий, маҳаллий сайёҳларни хавфсизлигини янада ишончли тарзда таъминлаш, улар билан боғлиқ юз бериши мумкин бўлган фавқулодда ёки қўпорувчилик ҳолатларини олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда ИИВ МОМБ Қашқадарё вилояти махсус отряди ходимлари билан ҳамкорликда туризм намойиш объектлари ва туташ ҳудудларда махсус текширув ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш давомида, аниқланган
камчиликларни бартараф этилиши ҳамда ёнғин ва бошқа хавфсизлик қоидаларига амал
қилишлари юзасидан масъул раҳбар ва ходимларга тегишли топшириқлар берилд
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: