19 Март 2024 йил
456
САФ КЎРИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Юртимизга баҳор келди. Шарқ халқлари учун йилбоши
ҳисобланган Наврўз байрами барчани қалбида ўзгача шукуҳ уйғотмоқда.
Наврўз байрами арафасида Қашқадарё вилояти ички ишлар
бошқармасида бошқарма таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ходимлари билан
саф кўриги ўтказилди.
Касбий тайёргарлик бўлими томонидан ўтказилган саф кўригида
шахсий таркибнинг байрамлар кунларида кунлик хизмат давомида хизмат кийимини
кийиб юриш қоидаларига риоя этишлари, аҳоли билан хушмуомалада бўлиши тўғрисида
йўриқнома ўтилди.
Сўнгра, шахсий таркибнинг шахсий буюмлари, гигиена
воситаларикўздан кечирилди.
Саф кўриги воҳаннг шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида ҳам
бўлиб ўтди.