1 Феврал 2025 йил 614

Режалар белгилаб олинди

Шаҳрисабз шаҳар маданият марказида бўлиб ўтган йиғилишда шу куннинг долзарб  масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбарининг аҳолини ўзини ўзи банд қилиш, камбағалликни қисқартириш, боқимандаликни олдини олиш борасидаги оқилона, изчил сиёсатлари, хавфсиз ва соғлом шаҳар, хавфсиз кўча, маҳалла, хонадон тамойилини амалга ошириш, томорқачиликни юқори даромад олиш манбаига айлантириш, тадбиркорлар сафини кенгайтириш каби масалалар ўртага ташланди.

Жорий 2025 йилда давлатимиз томонидан белгилаб берилган давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича йиғилишни олиб борган  Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриев ва сектор раҳбарлари томонидан керакли соҳага алоқадор бўлган масъулларга зарур йўлланмалар ва тавсиялар берилди.

Text to speech