23 Сентябр 2022 йил
427
Рейд тадбирлари давомида қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда
Вилоят ҳудуди бўйлаб олиб борилаётган рейд тадбирлари давомида транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари, транспорт воситаси олд ён ойналарини ўзбошимчалик билан қорайтириш, давлат рақам белгисини автотранспорт воситаси салонида сақлаш ҳамда ноқонуний тартибда газ баллон ўрнатиш бундан ташқари турли хил қўпол турдаги қоидабузарликларга тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.
Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш учун қатор профилактик тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Йўллардаги хавфсизлик инсон қадри учун!
Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Aхборот хизмати.