1 Май 2023 йил 593

Қурол ишқибози қўлга тушди

Қашқадарё вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган  тезкор тадбири давомида ноқонуний қурол сотувчининг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, жорий йил 25 апрель куни Қамаши тумани ҳудудида туманни “Қорасув” МФЙда яшовчи С.Х., 1 дона 16 калибрли қўлбола усулда ясалган ўқ отар қуроли ва 4 дона патронларни 19.000.000 сўм ҳамда 100 АҚШ долларига сотаётган вақтда вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech