12 Апрел 2022 йил
468
Қўшмачини сири фош бўлди
Жорий йил 6 апрель куни соат 16:00ларда Қарши шаҳрида яшовчи аёл М.У. 200.000 сўм пул эвазига таниши, “Нахшаб” МФЙда яшовчи аёл Т.Ш. ва “Комилон” МФЙда яшовчи Ҳ.Ў.ларнинг жинсий алоқа қилишлари учун ўзининг вақтинча яшаб келаётган уйида шарт-шароит яратиб берган.
Ҳолат Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ва ЖХХ ППХ батальони ходимлари томонидан аниқланди.
Айни кезларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан ЎзР ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.