3 Июн 2022 йил
584
“Қорадори-2022” тезкор тадбирида 71 туп кўкнори аниқланди
Халқимизда нафс ўти бир балодир, ёнар ўтга соладур, деган нақл бор. Дарҳақиқат, одамзод эҳтиёжларини, алқисса нафсини қондириш учун ўзини не куйларга солмайди. Жумладан, Ғузор туман ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2022” кенг қамровли профилактик тезкор-тадбири давомида ўз нафсига қўл шахснинг кирдикорлари фош этишди. Туманнинг “Пахтазор” МФЙда яшовчи С.Н. томорқасида 71 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганини аниқлашди.
Ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.