13 Январ 2021 йил 706

Қонуний тушунчалар берилмоқда

Косон тумани ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори майор Ф.И.Чоршанбиева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари A.Холмўминова, "Маъшал" МФЙ раисининг ҳуқуқ тартибот масалалари бўйича ўринбосари катта лейтенант И.Джўраев, олиавий қадрятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзолари билан ўзаро келишмовчилиги бўлган оилалар муҳокама этилиб, уларга оила муқаддаслиги, фарзанд бебаҳо неъмат еканлиги тушунтирилди. 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга мувофиқ оилада тазйиққа учраган икки нафар хотин-қизга бир ойлик муддатга ҳимоя ордери берилиб, ҳар икки томонга белгиланган чекловлар тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.

Text to speech