21 Январ 2022 йил 287

Қўмондон ўринбосари билан учрашув

 

ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондонининг моддий таъминот бўйича ўринбосари полковник С.Ганиев Қарши шаҳридаги 7256-ҳарбий қисмда бўлди. Ҳарбий хизматчилар билан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, шарт-шароитларни яхшилаш, хизматда ва хизматдан ташқари вақтда шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши борасида иштирокчиларга йўриқнома берди.

Йиғилишда ҳарбий хизматчиларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар, оилавий шарт-шароитларни ўрганиб, охирги вақтларда ис газидан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб бораётганилигини, хонадонларни иситишда газ қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш лозимлигини иштирокчиларга уқтирди. Ушбу жараёнда ҳарбий қисмда амалга оширилаётган ишларни билан танишди.

Text to speech