23 Август 2022 йил
579
Қочоқ пойтахтда қўлга тушди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Чироқчи тумани “Бешчашма” МФЙда яшовчи П.Х. қочиб қутулишни афзал билди. Натижада унга нисбатан Кўкдала тумани прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинди.
Чироқчи туман ИИБ ходими томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида қочоқ Тошкент шаҳридан ушланди.