28 Март 2022 йил
449
Қочоқ москвада қўлга тушди
Кўп миқдордаги ўғрилик жиноятини содир этгани учун Қарши туман ИИБ томонидан терговга жалб этилган Қарши шаҳар 7-митти туманда яшовчи А. Ж. жазодан қутулиш учун яширинди. Аммо вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида А.Ж. Россия Федерациясининг Москва шаҳрида қўлга олинди. Энди у жиноятга жазо муқарралигини англаб етиши тайин.