13 Июл 2021 йил
527
Қочоқ бугрусланда қўлга тушди
Халқимизда қилмиш-қидирмиш деган нақл бор. Бу ҳар қандай қилмишнинг, албатта, ажри борлигига ишора. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж,и,о,п” бандлари ва 164-моддаси 3-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, тергов органларидан яширинган касбилик Х.Х. ҳам энди бу нақлни мағзини тушунган бўлса ажабмас.
Вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Х.Х.ни яширинган жойини аниқлаш ва ушлаш бўйича олиб борилган тезкор-қидирув ишлари давомида у, Россия Федерацияси Оренбург вилояти, Бугруслан шаҳри ҳудудида яшаб келаётганлиги аниқланди.
2021 йилнинг 28 июнь куни Россия Федерацияси Оренбург вилояти, Бугруслан шаҳри ЖҚБ ходимлари томонидан Х.Х. ушланиб, уни мамлакатимизга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.