10 Сентябр 2022 йил
870
Қиморбоз шоввозларга чора кўрилди
Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар қонунда ҳам, динда ҳам қораланади. Лекин айрим шахслар текин ва мўмай даромад топиш илинжида бу ўйинларга қўл урмоқда. Жумладан, 2022-йил 10-сентябр куни тунги соат 01-00 лар атрофида Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ходимлари Қарши шаҳар 8-митти туманида фуқаролар Б.Р., Ч.Ф. ва Н.А.лар тунги вақтда маиший шовқин қилиб, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларда иштирок этганлиги ҳолатини аниқланди. Ўйин иштирокчиларидан 211 минг сўм пул ва ўйин карталари ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли жазо чораси қўлланди.