20 Январ 2023 йил
667
Қидирувдаги шахс ушланди
Қарши тумани “Қовчин” МФЙда яшовчи Х.С. ўзгаларни ҳақорат қилиш хатти-ҳаракатини содир этгани учун Қарши туман ИИБ томонидан терговга жалб этилганди. Лекин у қонун олдида жавоб беришдан бош тортди.
Натижада унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Жорий йил 18 январь куни Қарши тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қочоқ туман ҳудудидан ушланиб ВСҲга жойлаштирилди.