1 Декабр 2022 йил
501
Қидирувдаги шахс Тошкент шаҳар ҳудудидан ушланди
Ҳужжат сохталаштириш хатти-ҳаракатини содир этганлиги учун Чироқчи тумани ИИБ ТБ томонидан терговга жалб этилган Кўкдала туманида яшовчи Б.О. қочиб қолди. Натижада унга нисбатан Кўкдала тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинди.
Кўкдала туман ИИБ ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қочоқ 2022 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳудудида ушланиб, ВСҲга жойлаштирилди.