6 Июл 2022 йил
521
Қидирувдаги шахс пойтахтда ушланди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Китоб тумани “Обод” МФЙда яшовчи С.Б. ЖИБ Тошкент шаҳар Бектемир туман судига бормасдан яширинди. Натижада С.Б.га нисбатан қидирув эълон қилинди.
Китоб тумани ИИБ ва бошқарма ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан амалга оширилган тадбирлар натижасида қочоқ Тошкент шаҳрида ушланди.