6 Сентябр 2022 йил
515
Қидирувдаги шахс пойтахтда қўлга тушди
Жиноят содир этилдими, жазо муқаррар. Жумладан, безорилик жиноятини содир этганлиги учун Касби тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган туманнинг “Назартепа” МФЙда яшовчи Д.О. қилмиши учун қонун олдида жавоб бермасдан қочиб қолди.
Ҳолат юзасидан Касби тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбири давомида қочоқ Тошкент шаҳар ҳудудидан ушланди.