9 Феврал 2021 йил
535
Қашқадарёда қутуриш касаллигига қарши кураш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Қашқадарё вилоят "Қамай" ҚФЙда вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда қутуриш касаллигига қарши кураш мавзусига доир ўқув-амалий семинар бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, аҳоли вакиллари учун мазкур касалликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Унда ҳудудда эпизоотик барқарорликни таъминлаш, ҳайвонлар юқумли касалликларининг олдини олиш, эпизоотик тадбирларни белгиланган режа асосида янада сифатли ва самарали ташкил этиш хусусида сўз юритилди.