29 Октябр 2021 йил 576

Қашқадарёда қидирув эълон қилган шахс Андижон вилоятида ушланди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида “б” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилгани учун Яккабоғ тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган, Яккабоғ тумани “Хўжаилғор” МФЙда яшовчи Т.Б қонундан қочиб қутулмоқчи бўлди. Аммо унинг “қочиш режаси” узоққа бормади.
Қашқадарё ва Андижон вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Т.Б. Андижон вилояти Асака тумани ҳудудидан ушланди.
Энди у бир эмас иккита ҳолат бўйича жавоб беришига тўғри келади.

Text to speech