17 Декабр 2022 йил
526
Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма бошлиғи Шуҳратжон Сатволдиев фуқароларни қабул қилди
Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Қабулга келган фуқароларнинг ички ишлар органларига ишга қабул қилиш, соҳавий хизматлар томонидан ўтказилаётган суриштирув ва тергов ҳаракатлари билан боғлиқ мурожаатлари тингланиб, бирма-бир кўриб чиқилди.
Бунда асосан, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига эътибор қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган муаммолар назоратга олиниб, чора-тадбирлар белгиланди.