11 Сентябр 2021 йил 309

Қашқадарё вилояти ИИБ ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарликлари назоратдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 17 январдаги 17-сон буйруғи ва бошқа меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқ, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида ходимларини жанговар шайлиги текширилди, ўқ отар қуролларидан фойдаланиш, уларнинг тактик хусусияти ва механизмлари ҳақида тушунчалар берилиб, саф тайёргарлиги бўлиб ўтди.

Text to speech