15 Июн 2020 йил 1030

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқаро яшаш уйи ховлисида тақиқлинган 19 туп ўткир хидли, гиёҳвандлик моддаси парваришлаб келаётганлиги аниқланди

2020 йил 05 июнь куни соат 11:00 ларда Чироқчи туман ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ходимлари томонидан Чироқчи тумани “Эски анҳор” МФЙда яшовчи А.Э.нинг яшаш уйи ховлисида тақиқлинган 19 туп яшил рангли, ўткир хидли, гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимлик борлиги аниқланиб, тегишли тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. Шахрисабз туман ИИБнинг хулосасида Э.А.нинг яшаш уйи томорқасидан хужжатлаштириб олинган жами 19 туп яшил рангли, опий ўсимлиги хидига хос хидли, барглари сўлимаган, қирралари нотекс, аррасимон ушбу ўсимлик таркибида опий алколоидларидан морфин, тебаин ва кодеин мавжуд бўлиб, бу ўсимлик опийли кўкнор ўсимлиги эканлиги, нам ҳолдаги жами соф оғирлиги – 350,0 граммни ташкил қилиши кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ томонидан Э.А.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 270-м 1-қисм билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech