29 Май 2021 йил 505

Қашқадарё вилоят ИИБ томонидан "1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

"Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси" талабларидан келиб чиқиб, 1 июнь– Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари ва уларнинг фарзандлари иштирокида Қарши шаҳридаги «ASI» аттракцион-истироҳат боғида ходимларининг фарзандлари иштирокида спортнинг “Шахмат” ва “Шашка” турлари бўйича мусобақа ўтказилиб, мусобақа ғолиблари тақдирланди.
Тадбир давомида ички ишлар органлари ходимларининг фарзанлари учун истироҳат боғида сайр ташкил этилиб, мароқли ҳордиқ чиқаришини таъминлади.

Text to speech