1 Феврал 2021 йил 600

Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси вакиллари ва ёшлар учрашуви

Раҳбарлар олис чегара ҳудудлардаги ёшларни тингламоқда.

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник A.Aлланазаров Миришкор туман Помуқ шаҳарчасидаги ёшлар билан сайёр қабул ўтказди. Қабулда 3-сектор раҳбари М. Бўриев ва бошқа ташкилот раҳбар ва ходимлари иштирок етишди.

Қабулда 60 дан ортиқ ёшлар иштирок етди. Учрашув жараёнида жами 26 нафар ёшлар ва хотин-қизлардан ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун кредит ва ер олиш, субсидия ажратиш, електр енергияси ва моддий ёрдам, паспорт, уй-жой масалалари ҳамда яна бошқа турли муаммолар бўйича мурожаат келиб тушди.

Мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Text to speech