21 Январ 2022 йил
456
Қарши туманлик ёшлар билан учрашув
Қарши тумани ИИБда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Хуршид Атаназаров туманда яшовчи ёшлар ва фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Унда 50 нафар ёшлар ва фуқароларнинг иш ўрни ва бандлигини таъминлаш, кундалик турмушда учраётган маиший ва бошқа муаммолари бўйича 36 та мурожаати тингланди.
Мурожаатларнинг барчасини ҳал этиш вақт ва маблағ билан боғлиқ бўлганлиги сабабли назоратга олиниб, масъулларга ижро учун юборилди.