22 Март 2023 йил 435

Қарши шаҳрида “Таровеҳ” намози ўқиладиган масжидларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳаракат чекланадиган кўчалар тўғрисида

Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 19.00 дан 24.00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

Қарши шаҳар ҳудуди бўйича:
— Хонақоҳ масжиди Каракуль кўчаси ички йўлида ҳаракат чекланади.

— Кукгумбаз масжиди Насаф кўчасидан Карлиғбоғот кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

— Қиличбек Қўрғонча масжиди Каманди кўчаси ички йўлида ҳаракат чекланади.

— Махаллот масжиди Амир Темур кўчаси ички йўлида ҳаракат чекланади.

— Қумқишлоқ масжиди Нурбоғ кўчасидан Алишер Навоий кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.

— Араловул масжиди Хонабод кўчаси ички йўлида ҳаракат чекланади.

— Наво масжиди Мустақиллик кўчасиички йўлида ҳаракат чекланади.

 

Text to speech